Россиянинг биринчи учар мотоциклига Hoversurf Scorpion 1 номи берилди

Россиянинг  биринчи учар мотоциклига Hoversurf Scorpion 1 номи берилди

Россиянинг Александр Атаманов раҳбарлигидаги Hooversurf компанияси Hoversurf Scorpion 1 номли учар мотоцикл ишлаб чиқди. Аппаратнинг мултироторли мосламаси бўлиб, бир кишини кўтариб уча олади.

“Скорпион” аккумулятордан қувватланади, энергияси 20 дақиқага етади. Келгусида углеводород ёнилғисига ишлайдиган гибрид варианти пайдо бўлишини муаллифлар айтиб ўтди.

Келажакда учар мотоцикл тезлиги 100 км/соатгача чиқиши мумкин, аммо ҳозир бунча тезликка етмайди. Чунки биттагина нусха билан таваккал синаб кўришни муаллифлар лозим топмади. Hoversurf Scorpion 1 бортидаги учувчи билан ердан уч метр баландликликда парвоз қилади.

Муаллифлар жамоаси турли миллатга мансуб, бироқ аппаратни ясаш ишлари Россиянинг ўзида амалга ошириляпти. Hoversurf компанияси раҳбари учар мотоцикл омма эътиборини жалб этиш учун яратилганлиги, асл мақсад эса оғир юк ташувчи аппаратлар ясаш эканлигини айтди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"