Шавкат Мирзиёев метронинг Сирғали тармоғини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев метронинг Сирғали тармоғини кўздан кечирди

20 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сирғали тармоғини кўриб чиқди.

Узунлиги 7,1 кмга чўзилган метро йўли Сирғали тумани аҳоли пунктларини Чилонзор туманидаги “Олмазор” станцияси билан боғлайди. Йўл ерусти эстакадалари орқали ўтказилади. Йўловчиларга қулайлик яратиш учун станцияларда лифт ва эскалаторлар ўрнатилади.

Ҳозир линиянинг 5 кмли бўлагида қурилиш ишлари кетмоқда. Давлат раҳбари ишнинг боришини кўздан кечирди ва иншоотни сифатли ва хавфсиз қуриб битириш бўйича кўрсатмалар берди.

Мавзу:

#Метро

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"