Шведлар кабинасиз юк машинасини кўрсатди

Шведлар кабинасиз юк машинасини кўрсатди

Шведларнинг Einride стартапи ғўла ташийдиган юк машинасининг концепциясини кўрсатди. T-log деб номланган юк машинасида ҳайдовчига жой йўқ. Машина тўртинчи даражали автономликдаги Nvidia тизими воситасида ҳаракатланади. Қизиғи шундаки, Einrideчилар машинага кабина ўрнатиш жуда қимматга тушади, деб ҳисоблайди, ҳайдовчининг хизмат ҳақи эса эксплуатацияни қимматлаштиради, холос.

T-log автомобилини электромотор ҳаракатлантиради.  У бир рейсида 16 тонна ғўлани таший олади. Аккумулятори 200 кмлик масофага мўлжалланган. Инженерларнинг айтишича, юк машинаси асфальтланган йўлларда ҳам, тупроқ йўлларда ҳам бирдай ҳаракатлана олади. Бироқ техник тафсилотлари очиқлангани йўқ.

T-log тўлиқ автоном ишланганлигига қарамасдан унинг ишига баъзан одамзод аралашмаса бўлмайди. Масалан, шошилинч ҳолатларда оператор масофадан туриб бошқаради.

T-log юк машинаси 2020 йилдан катта йўлларда қатнашни бошлайди. Нархи, ҳозирча, айтилмади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"