Сирғали автомобиль бозоридаги нархлар (2015 йил, 12 октябрь)
Сирғали автомобиль бозорига кириб борар эканмиз, бозор илгаридек гавжум эмаслигига гувоҳ бўлдик. Сотарман кўп-у, оларман жуда кам. Шундай бўлса-да, бозордаги бугунги нарх-наво билан сизни таништиришга имкон қадар ҳаракат қиламиз. Даставвал “меҳмон автомобиллар”дан бошласак.
Нархлар бозор курсида сўмга ўзгартирилган ҳолда берилмоқда.
Яхши ҳолатдаги MERSEDES-AMG S 350 (ишлаб чиқарилган йили – 2012 й., юрган масофаси – 5000 км) – 500 млн сўм.
BMW 7 (ишлаб чиқарилган йили – 2007 й., юрган масофаси – 60 000 км) – 200 млн. сўм.
PONTIAC SALLISTAS (ишлаб чиқарилган йили – 2009 й., юрган масофаси – 6000 км) – 125 млн. сўм.
MERCEDES 240 (ишлаб чиқарилган йили – 2000 й., юрган масофаси – 180 000 км) – 70 млн. сўм.
TOYOTA TUNDRA (ишлаб чиқарилган йили – 2007 й., юрган масофаси – 100 000 км) – 275 млн сўм.
AUDI 4 (ишлаб чиқарилган йили – 1998 й, юрган масофаси – 300 000 км) – 27,5 млн. сўм.
BMW – 310 M — 20 (ишлаб чиқарилган йили – 1983 й., юрган масофаси – 345 000 км) – 10 млн. сўм.
ВОЛГА “САЙБР” (ишлаб чиқарилган йили – 2008 й., юрган масофаси – 30 000 км) – 65 млн. сўм.
ВОЛГА ГАЗ 31-105 (ишлаб чиқарилган йили – 2006 й, юрган масофаси – 300 000 км) – 27,5 млн сўм.
ЖИГУЛИ ГАЗ 21-06 (ишлаб чиқарилган йили – 1989 й, юрган масофаси – 500 000 км) – 10 млн сўм.
Миллий автомобилларимиз нархига келадиган бўлсак, қуйидагиларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин:
ORLANDO 2-поз. (ишлаб чиқарилган йили – 2014 й, юрган масофаси – 16 000 км) – 80 млн. сўм.
MALIBU (ишлаб чиқарилган йили – 2012 й., юрган масофаси – 30 000 км) – 90 млн. сўм.
CAPTIVA II (ишлаб чиқарилган йили – 2011 й., юрган масофаси – 81 000 км) – 85 млн сўм. Умуман, мазкур маркадаги автомобилларни техник ҳолатига қараб 75-100 млн. сўм атрофида харид қилиш мумкин.
LACETTI 2-поз. (ишлаб чиқарилган йили – 2013 й., юрган масофаси – 10 000 км) – 56 млн сўм. Мазкур русумдаги машиналарни яхши ҳолатдагисини 50-60 млн. сўмга харид қилса бўлади.
COBALT 1-4 ЭКС. (ишлаб чиқарилган йили – 2014 й., юрган масофаси – 44 000 км) – 50 млн. сўм.
NEXIA 2 (ишлаб чиқарилган йили – 2014 й., юрган масофаси – 34 000 км) – 36 млн. сўм.
NEXIA 1 (ишлаб чиқарилган йили – 2006 й., юрган масофаси – 210 000 км) – 35 млн. сўм.
SPARK 2- поз (ишлаб чиқарилган йили – 2014 й, юрган масофаси – 85 000 км) – 44 млн. сўм.
SPARK (ишлаб чиқарилган йили – 2011 й, юрган масофаси – 85 000 км) – 32,5 млн. сўм.
MATIZ (ишлаб чиқарилган йили – 2010 й., юрган масофаси – 300 000 км) – 17,5 млн. сўм.
MATIZ 1-поз. (ишлаб чиқарилган йили – 2014 й., юрган масофаси – 20 000 км) – 27,5 млн. сўм.
* * *
Хуллас, айни кунларда бозорда нархлар шундай бўлиб турибди. Сиз юқоридаги автомобилларни келтирилган нархлардан анча арзонроқ харид қилишингиз ҳам мумкин. Дейлик, 3-5 млн сўм атрофида нархни туширишингиз мумкин. Бунинг учун ўзбекона яхши савдолашсангиз кифоя. Гарчи пойтахтимиз мисолида кузатадиган бўлсак, автосалондарда ҳам сотувлар анчайин эркин бўлса-да, бозор ўз номига мос фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўша сотувчи, ўша харидор… Айтишадику, “Карвон кўп, ризқи бўлак” деб…