SONY электромобиль бозорига киришни режалаштирмоқда

SONY электромобиль бозорига киришни режалаштирмоқда


Электромобил хавфсизлигини таьминлаш учун 40 та махсус датчик билан жиҳозланган.

Дунёга машшур Sony компанияси электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича бўлинма ташкил этади.

Компания раҳбари Kenitiro Yosida Лас-Вегасдаги кўргазмада электромобиллар бозорига кириш борасидаги режалар ҳақида оммага маълум қилди.

“Биз Sony электромобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз”, — деди у.

Sony 2020 йилдаги кўргазмада Vision-S  электромобили прототипини намойиш этганди. Ўша йилнинг декабрида электромобил Европа йўлларида синовдан ўтказилган.

Таъкидланишича, электромобил хавфсизлигини таъминлаш учун у 40 та махсус датчик билан жиҳозланган. Янги бўлинма Sony Моbility INS деб номланади. Sony Моbility “сунъий онг” ва робототехника имкониятларидан тўлиқ фойдаланади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!