Совуқ ҳавода автомобил учун энг яхши бензин маркаси қайси? Мутахассис фикри

Совуқ ҳавода автомобил учун энг яхши бензин маркаси қайси? Мутахассис фикри

Автомобил мутахассиси Егор Василев совуқ ҳавода автомобил двигатели учун энг яхши бензин қайси эканлиги ҳақида гапириб берди.

Мутахассис қуйидагиларни таъкидлади: бензиннинг октан сони қанча кўп бўлса, у шунчалик қийин ёнади ва секинроқ ёнади. Шу сабабли, бундай ёқилғи силиндр деворларига кўпроқ иссиқлик беради, бу эса ўз навбатида двигателнинг янада тезроқ  исишига олиб келади.

Бироқ, амалда АИ-92 ва АИ-100 бензинлари ўртасида иситиш қиймати бўйича деярли фарқ йўқ. Шунинг учун АИ-92 ёқилғиси учун мўлжалланган агрегатни АИ-100 бензин билан алмаштириш мантиқан нотўғри.

Умуман олганда, одатда бензинли двигателларни иситиш билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. Мутахассиснинг хулосасига кўра, автомобил ишлаб чиқарувчиси талабларига жавоб берадиган юқори сифатли ёқилғи, тўғри двигател мойи ва антифриз деярли ҳар қандай шароитда бензинли двигателни тезда иситиш учун асосий омил ҳисобланади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Chevrolet