Совуқ ҳавода автомобилни иссиқ гаражда сақлаш зарарли(ми?)

Совуқ ҳавода автомобилни иссиқ гаражда сақлаш зарарли(ми?)

Мутахассислар совуқ ҳавода машинани иссиқ гаражда сақлаш зарарли ёки йўқлигини айтиб беришди.

Автомобил мутахассислари ҳароратнинг кескин ўзгариши автомобилнинг техник бирликлари учун фойдали эмаслигини таъкидладилар. Агар сиз -20 градуслик совуқда иссиқ гараждан автомобилни ташқарига чиқарсангиз кузовнинг бўёқларига шикаст етишни бошлайди. Турли материаллар турли хил иссиқлик ўтказувчанлигига эга, шунинг учун кузов қисмлари паст ҳароратни сеза  бошлаганда, бўёқда микроскопик ёриқлар ва бўртиқлар пайдо бўла бошлайди.

Машина совуқдан иссиқ гаражга қайтариб юборилганда эса, ҳароратнинг кескин ўзгариши туфайли тескари жараён бошланади. Бу қанчалик тез-тез содир бўлса, автомобил кузови шунчалик кўп зарар кўради.


Ҳароратнинг ўзгариши билан боғлиқ яна бир муаммо - бу конденсация бўлиб, у кузовдаги микро ёриқларга кириб, коррозияга олиб келади. Бундан ташқари, ҳароратнинг ўзгариши суспензияга салбий таъсир қилади. Аввало,таянчлар ва антерлар муваффақияцизликка учрайди. Ниҳоят, газ идишида конденсат ҳам тўпланади ва барчамиз ёнилғи тизимида сув мавжудлигидан нолиймиз.


Албатта, иссиқ гаражнинг афзалликлари жуда кўп. Аккумлятор камроқ заряд йўқотади ва автомобил осонроқ ишга тушади. Двигателдаги мой унчалик музламайди. Машинани салқин ва яхши  гаражда сақлаш мақсадга мувофиқдир деган хулосага келишди экспертлар.

Мавзу:

#Avtomobil