“Терминатор”нинг мотоциклини оласизми?

“Терминатор”нинг мотоциклини оласизми?

Profiles in History кимошди уйида “Харли-Девидсон” мотоцикли сотилмоқда. Машҳур “Терминатор 2: Қиёмат қойим” фильмининг съемкасида худди шу мотоциклни кўргансиз.

Арнолд Шварцнеггер миниб юрган Harley-Davidson FLSTF Fat Boy мотоциклининг техник ҳолати ошкор қилингани йўқ. Аммо охирги йилларда музейда сақланганлигидан хабардормиз, демак яхши ҳолатда бўлиши керак.

Машҳур “Харли-Девидсон” келаси ой кимошди савдосида сотилади. Ташкилотчилар у камида 200-300 минг долларга кетишини тахмин қилишяпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"