Tesla электромобилига 100 балли баҳолаш тизимида 103 берилди

Tesla электромобилига 100 балли баҳолаш тизимида 103 берилди

Електромобиллар ишлаб чиқарувчи Теsla компаниясининг Model S P85D машинасига «Cоnsumer Reports» журнали берган баҳони кузатувчилар «ақлдан озиш» дея баҳоламоқда.  Бу билан улар P85Dнинг 100 км.  тезликка 3,2 сонияда чиқиш имкониятини берувчи «ақлдан озиш» режимига шама қилмоқда.

Баҳолаш тизими нега «ақлдан озди»?

Гап шундаки,  автомобил ва бошқа кўплаб маҳсулотларга баҳо берадиган обрўли нашр Теsla компаниясининг ҳозирча сотувда ягона бўлган моделининг турли жиҳатларини ҳисобга олиб баҳо қўйганда,  100 балли баҳолаш тизимида 103 чиққан.  Натижада экспертлар ўз ҳисоблаш мезонларини ўзгартириб, сўнгги рақамни олиш мумкин бўлган максимум миқдорга — 100 баллга туширишган.P85D юқори қувватли,  фақат электр токига юрадиган автомобил бўлиб,  аккумлятори тўлиқ зарядланганда 400 кмгача тўхтовсиз йўл босади.

Ички жиҳозлар

Нашр рекорд балл қўйганига қарамай,  ички жиҳозлар учун ишлатилган материалларнинг бошқа люкс автомобилларга қараганда паст сифатда экани танқид қилинган.

Рейтингдаги даражаси

Модел S электромобиллари ўтган икки йил давомида мижозларнинг энг севимли машинаси рейтингида ҳам биринчиликни қўлдан бермай келяпти.  Бу борада у 100 балли тизимда биринчи йил 98,  кейинги йили эса 99 олган.  Шунингдек,  икки йилдирки,  нашр амалга оширган тест-драйвларда Тесла электромобили барча автомобиллар орасида энг зўри деб топилмоқда.

Модел S P85Dнинг бошланғич баҳоси 105 минг АҚШ доллари.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Model S