Tesla ҳайдовчисиз автомобиллари авария содир қилмоқда

Tesla ҳайдовчисиз автомобиллари авария содир қилмоқда

Май ойида америкалик Tesla Model S эгаси автоном бошқарув тизимида кетаётиб тўхтаб турган юк машинасига урилиб кетди. Компания бу ҳолни ҳайдовчи ярим автоном режимдан нотўғри фойдалангани билан изоҳлади.

Шунга ўхшаш яна бир ҳодиса яқинда Tesla Model X билан содир бўлди. Янги кроссовер автопилот режимида ўзидан-ўзи тезлигини оширди ва бориб бино деворига урилди.

Рулда ўтирган автомобиль эгасининг рафиқаси урилиш вақтида ишга тушган хавфсизлик ёстиқчасидан бир оз шикаст кўрди. Автомобиль эгаси теслачилардан Model X етказиб беришни тўхтатишни ва ҳодиса сабабини ўрганишни талаб қилмоқда.

Компания вакиллари эса автомобиль бошқаруви авариядан олдин ва урилган вақтида ҳайдовчи измида бўлганини айтмоқда (яъни автопилот режими ўчирилган). Демак аёл тепкиларни адаштирган бўлиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"