Tesla компаниясига нисбатан текширув бошланди

Tesla компаниясига нисбатан текширув бошланди

Текширув Tesla компаниясининг сифат бўйича собиқ менежери Stiven Xenkes нинг шикоят аризасидан сўнг бошланди.

АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси (СЕC) Tesla компаниясига нисбатан суриштирув бошлади, деб ёзмоқда  Reuters. Бу компания ўз аксионерлари ва мувофиқлаштирувчи органларни қуёш батареяларидаги носозликлар туфайли ёниш хавфи мавжудлиги тўғрисида огоҳлантирмагани билан боғлиқ.

Текширув Тesla компаниясининг сифат бўйича собиқ менежери Stiven Xenkes нинг шикоят аризасидан сўнг бошланди. Менежер ўз аризасида Tesla ва унинг SolarCity энергетика шуба компанияси қуёш панелларидаги носозликлар туфайли ёниш хавфи борлиги ҳақида акционерларга маълум қилмаганини билдирган.

Xenkes  Тesla раҳбариятини ёниш хавфи бор қуёш панелларини ўчириш зарурлиги ҳақида хабардор қилганини айтган. Аммо, компаниядагилар унинг сўровини рад этган. 2020 йил августда Хеnkes ишдан бўшатилган, шундан сўнг у компанияни судга берган.

Унинг аризасига кўра, қуёш панеллари хавфсизлик тизимидаги носозликлардан 60 мингдан ортиқ мижоз ва 500та корхона зарар кўрган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Tesla