Тезликни оширганнинг рақамини дастур аниқлайди

Тезликни оширганнинг рақамини дастур аниқлайди

«ABL-Soft&СС» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари автотранспорт воситаларининг давлат рақами ва тезлигини видеотасвирлар оқими орқали автоматик равишда аниқловчи «AutoCon ТR.uz» номли дастурий таъминот ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Ушбу дастурий маҳсулотни яратишдан кўзланган мақсад автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш ва йўл ҳаракати қоидабузарларини автоматик қайд қилиш масалаларини ҳал қилишдир.

«AutoCon ТR.uz» дастури муайян объектга йўналтирилган технология асосида ишлаб чиқилган бўлиб, автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгисини тутиб олиш, тасвирни бинарлаш, машина рақами белгиларини аниқлаш, видеотасвир бўйича тезликни ўлчаш, вазиятни интеллектуал таҳлил қилиш,  йўл ҳаракати қоидабузарларини аниқлаш, маълумотлар базаси билан ишлаш ва интерфейс каби асосий модуллардан таркиб топган. Ушбу дастур транспорт оқимларини бошқаришни автоматлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи давлат идоралари, назорат ўтказиш пунктларининг фаолиятини автоматлаштиришда муваффақиятли қўлланиши мумкин.

Дастур муаллифлари — А.Р.Марахимов, С.С.Расулов, Ш.Х.Умаров ва А.Р.Марахимов ушбу дастурий таъминот учун № ДГУ 03320 рақамли гувоҳнома олди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"