Толятти усталари тўрт моторли электромобиль ясади
Зеленоград ва Толятти шаҳридан бўлган усталар 4та ғилдирак-моторли митти электромобил тайёрлади. Янги машина Уляновск кўчаларида синаб кўрилди.
Тўрт моторли электромобилга бирданига икки ном берилди: Zetta ва El-Panda. Унинг дизайнери, ҳақиқатан, панда айиғидан илҳомланганга ўхшайди. El-Panda универсал платформада қурилган бўлиб, литий-ионли батареялари полга ўрнатилган.
Ғилдирак-моторнинг энг кам қуввати 18,1 кВтга тенг. Машинанинг тўла қуввати 98 от кучига баробар. Йўл захираси хийла дуруст. Батареяларни зарядламасдан 200 кмча йўл босиш мумкин.
Аммо у серияли ишлаб чиқарилиши номаълум. Чунки бунинг учун катта сармоя лозим.