Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2018 йил 9 январдан 12 январгача Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилганлигини маълум қилди, деб ёзади Kun.uz. Поездлар 2018 йил 9 январдан 12 январгача Тошкентдан, 10 январдан 13 январгача Андижондан жўнайди.

Қўшимча поездлар қатнов жадвали қуйидагича:

№560 “Тошкент – Андижон” поезди Тошкентдан соат 21:15 да йўл олиб, Андижонга соат 03:16 да келади.
№559 “Андижон – Тошкент” поезди Андижондан соат 07:15 да йўлга чиқиб, Тошкентга соат 13:55да келади.

Баъзи маълумотларга кўра, қўшимча поездлар қатнови Қамчиқ довонида машиналар ҳаракатланиши ёмонлашганлиги сабабли қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида йўлга қўйилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.