Тошкент кўчаларини давлат эмас, хусусий фирмалар реконструкция қилади

Тошкент кўчаларини давлат эмас, хусусий фирмалар реконструкция қилади

Тошкент ҳокимияти Сеул (собиқ Байналмилал) кўчасини реконструкция қилиш учун тендер эълон қилди. Ушбу кўча энг замонавий технологиялар ёрдамида қайта қурилиши кутилмоқда.

Сеул кўчасининг Бешёғочдан то Оқтепа чорраҳасигача бўлган қисми реконструкция қилинади. Тошкент шаҳар ҳокимияти Сеул пойтахтнинг энг кўркам кўчаларидан бири бўлишини айтмоқда.

 Кўча қиёфасида ўзбек ва корейс маданияти уйғунлашади. У чегара билмас дўстлик рамзи бўлади. Кўча ранглари уйғунлиги, тимсоллари, ландшафт деталларида ягона концепция аксини топади. Ҳозир ушбу лойиҳа устида Жанубий Кореялик мутахассислар Тошкент меъморлари билан бирга ишламоқда.

Инвестиция масалалари бўйича Тошкент ҳокимиятининг расмий саҳифасига ёки +998951466668 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"