Тошкент шаҳрида Жанубий вокзал очилди (фотосуратлар ва видео)

Тошкент шаҳрида Жанубий вокзал очилди (фотосуратлар ва видео)

4 апрелдан бошлаб пойтахтимиздаги Жанубий вокзалда поездлар қатнай бошлади. Шу муносабати билан вокзалда ОАВ вакиллари учун медиатадбир ўтказилди, деб ёзмоқда Podrobno.uz. Биринчи поезд Тошкентдан Бухорога қараб йўл олди.

Жанубий вокзални 500 нафар қурувчи ва 30дан ортиқ техника қайтадан қурди. Унинг майдони 9,2 гектар. Учта перронининг узунлиги 650 метрга чўзилган.

Темир йўл станцияси бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсата олади. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида вокзал ҳудудига 170та видеокамера ўрнатилган.

Темир йўл вокзали биносида кутиш зали, VIP зал, она ва бола хонаси, дам олиш хонаси, тиббий пункт, электрон кутубхона, буфет, ширинликлар ва сувенирлар магазини бор. Йўловчилар учун газета ва журналлар, бепул Wi-Fi муҳайё этилган.

Вокзалда чипта сотадиган 12та касса ишлаб турибди. Бир суткада Жанубий вокзал 17та маҳаллий поезддан 11 минг йўловчини қарши олади. 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"