Тошкент вилоятида поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетиб ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида поезд ва юк машинаси тўқнашиб кетиб ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Бўзсув-Оққовоқ темир йўлининг 4402 километрида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда.

MAN маркали юк машинаси қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтишга улгурмаган ва ҳаракатланаётган электровоз билан тўқнашиб кетган. Автомобиль ҳайдовчиси қаттиқ шикастланганлиги туфайли воқеа жойида ҳалок бўлди. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

 (фотосурат юқоридаги воқеага алоқадор эмас)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"