Тошкент-Владивосток йўналиши бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилди

Тошкент-Владивосток йўналиши бўйича мунтазам қатновлар йўлга қўйилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Владивосток-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди, деб хабар берaди Kun.uz.

Қайд этилишича, рейслар ҳафтада бир марта шанба кунлари “Боинг 767-300” самолётларида амалга оширилади.

"Марказий Осиёнинг энг йирик мегаполисига мунтазам рейснинг очилиши Приморье ва МДҲ мамлакатлари ўртасида йўловчилар оқимининг ўсишига хизмат қилади ва ҳар икки минтақа авиасаёҳатчилари учун қўшимча имкониятларни тақдим этади", - дейди аэропортнинг авиацион тижорат бўйича директори Александр Бобров.

Илгари авиакомпания мазкур йўналиш бўйича парвозларни чартер дастури асосида амалга ошириб келаётганди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.