Тошкентда Беларусь электробуслари синовдан ўтказилади

Тошкентда Беларусь электробуслари синовдан ўтказилади

Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси синовдан ўтказиш учун Тошкентга электробусни тақдим этади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Аввалроқ, ҳокимлик Тошкент шаҳар в.б. ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва “Белкоммунмаш” бош директори Владимир Корол келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган учрашув ҳақида хабар қилган эди.

Владимир Королнинг таъкидлашича, электробус экологик тоза транспорт воситаси бўлиб, у 5−7 дақиқада зарядланади. Электробус видеокузатув тизимлари, GPS-навигация ва иқлим назорати билан жиҳозланган.

«Ўзбекистон президенти учун кичик тақдимот ўтказдим. Мен унинг муқобил энергия манбалари ҳақида хабардорлиги ва бу соҳада аниқ режалар ҳақида ўйлашидан қойил қолдим», — деди “Белкоммунмаш” компанияси раҳбари.

Компаниянинг электробуси инновацион йўловчи транспорт воситасидир. Шу билан бирга, у троллейбус ва автобуснинг афзалликларини бирлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга электробуслар олиб келиниши хабар берилганди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.