Тошкентда бошқаруви йўқотилган йўловчи ташувчи автобус уйлардан бирига бориб урилди

Тошкентда  бошқаруви йўқотилган йўловчи ташувчи автобус уйлардан бирига бориб урилди

Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 8 октабр куни соат тахминан 07:00 ларда Яшнобод тумани, Уйсозлар 1-тор кўчалари кесишган чорраҳасида, ҳайдовчи 1987 йилда туғилган М. Қодир бошқарувидаги «Mersedes Bens» русумли давлат рақами 01 155 WBA бўлган йўловчи ташувчи автобусида ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб ушбу чоррахадаги светофор ва йўл ёқасидаги уйга бориб урилиб тўхтаган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, ушбу автобусда фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Carzone.uz