Тошкентда ҳаракатланаётган машина устига чиқиб видео олган блогерларга чора кўрилди

Тошкентда ҳаракатланаётган машина устига чиқиб видео олган блогерларга чора кўрилди


Тошкентда ҳаракатланаётган машина устига чиқиб видео олган блогерларга чора кўрилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ҳаракатланаётган машина устига чиқиб видео олган блогерларга чора кўрилди. Бу ҳақда «Yangi davr» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео 1 июль куни Яшнобод туманида тасвирга олинган. Шунингдек, блогерлар буни интернетда юлдуз бўлиш ҳамда одамларга қизиқарли томоша кўрсатиш учун қилгани айтилган.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўрганилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 183-моддаси (Майда безорилик) билан, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Мавзу:

# Жиноят

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш