Тошкентда коллеж ўқувчиси мотоциклни олиб қочиб, аварияда ҳалок бўлди

Тошкентда коллеж ўқувчиси мотоциклни олиб қочиб, аварияда ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 22 май куни коллеж ўқувчилари М.Ю. ва К.М. Max Exam МЧЖ биноси олдида қаровсиз қолдирилган М.Қ. ва О.Х.га тегишли Yamaha русумли мотоциклларни ҳайдаб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

М.Ю. мотоциклни Чўпонота кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмаган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Тўқнашув оқибатида жароҳат олган М.Ю. воқеа жойида вафот этган. Унинг шериги К.М. эса қўлга олинган.
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.