Тошкентда ноябрь ойида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар рўйхати

Тошкентда ноябрь ойида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар рўйхати

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2015 йилнинг ноябрь ойида   Тошкент шаҳрининг қуйидаги кўчаларида режали  қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда:

1.Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида  “Dream Construction” МЧЖ  томонидан  ўрта босимли газ тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугаш муддати 09.11.2015 й.

2. Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача ОАЖ “СУ-50” “12-Трест”   томонидан қурилаётган “Хаят” меҳмонхонаси биноси учун босқичма-босқич ўрта босимли газ тармоқларини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугаш муддати 26.12.2015 й.

3. Яккасарой тумани, КХАЙ (Х.Умарова) кўчасида МЧЖ “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси”   томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугаш муддати 21.11.2015 й.

4. М.Улуғбек тумани, Зиёлилар кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ   томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугаш муддати 12.11.2015 й.

5. Учтепа тумани, ТХАЙ кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ   томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугаш муддати 12.11.2015 й.

6. Шайхонтоҳур тумани, генерал Узоқов кўчасида “4-сон Таъмирлаш Қурилиш Йиғиш Бошқармаси” МЧЖ томонидан иссиқ сув тармоқларини қайта ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугаш муддати 22.11.2015 й.

7. Учтепа тумани,  Саккокий, Маҳорат ва Шароф кўчалари бўйлаб “ToshShahETK” ташкилотига тегишли катта кучланишли кабель тармоғини ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ишнинг тугаш муддати 01.12.2015 й.

Изоҳ: Тошкент шаҳар кўчаларида турли сабаблар, жумладан, авария ҳолатлари туфайли  тезкор созлаш, қазиш ва таъмирлаш ишларининг олиб борилиши бундан мустасно.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#йўл