Тошкентдан Қозон ва Омск шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкентдан Қозон ва Омск шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилади

Ўзбекистонда Тошкент — Омск ва Тошкент — Уфа — Қозон йўналишлари бўйича мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб EADaily хабар берди, деб ёзади Kun.uz.

Нашрнинг хабар беришича, 14 сентябрдан Тошкентдан Нижний Новгородга дастлабки давлатлараро автобус қатнови йўлга қўйилди. 

Рейслар бир ҳафтада бир марта амалга оширилади, автобус 3 минг километрлик масофани 61 соат ичида босиб ўтади.

Бир томонга чипта нархи 60 доллардан ортиқроқ (500 минг сўм атрофида), Нижний Новгороддан Тошкентга эса 87 долларга яқин (700 минг сўмга яқин) бўлади.

Тошкент ва Омск ўртасидаги масофа 2160 километр бўлиб, бу масофани тўхтовсиз юрилганда 29 соат ичида босиб ўтиш мумкин.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.