"Toyota" чип етишмаслиги сабаб сентябрь ойида режадагидан 360 мингта кам автомобиль ишлаб чиқаради

"Toyota" микрочип тақчиллиги сабабли центябр ойида дунё бўйлаб автомобиль ишлаб чиқаришни 40 фоизга камайтирмоқчи.

Дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи келаси ой деярли 900 мингта автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирган эди, лекин ҳозир уни 540 мингтагача камайтирди.

Дунёдаги иккинчи йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи "Volkswagen", ишлаб чиқаришни янада камайтиришга мажбур бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

COVID пандемияси телефонлар, телевизорлар ва ўйин приставкалари каби чиплардан фойдаланадиган асбобларга талабни оширди. Натижада дунё бўйича чипларга талаб кескин ошиб кетди.

Пайшанба куни, йил бошида ишлаб чиқаришни қисқартирган Германиянинг "Volkswagen" фирмаси "Reuters" агентлигига шундай деди: "Ҳозирги вақтда биз учинчи чоракда чиплар этказиб бериш жуда ўзгарувчан ва кескин бўлишини кутмоқдамиз. Биз ишлаб чиқаришдаги кейинги ўзгаришларни истисно қила олмаймиз." 

"Toyota"нинг бошқа рақиблари, жумладан "General Motors", "Ford", "Nissan", "Daimler","BMW" ва "Renault" ҳам глобал чип этишмаслиги шароитида ишлаб чиқаришни қисқартиришди. "Toyota" акциялари 19- август куни 4,4% га тушиб кетди, бу 2018 йилнинг декабридан буён энг катта кундалик пасайиш. 

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Toyota