Toyota камлитражли машиналарнинг “кушанда”сини синамоқда

Toyota камлитражли машиналарнинг “кушанда”сини синамоқда

Таърифи келтирилган Toyota i-TRIL, нафақат, ихчам автомобиллар, балки мотоциклларга ҳам “дам бериши”ни японлар уқтирмоқда.

Уч ғилдиракли Toyota i-TRIL экспонатининг шаклида анъанавийликдан асар топмайсиз. Масалан, ўриндиқларининг жойлашишини олайлик: ҳайдовчи олдинда, икки йўловчи эса унинг ортида ўтиради. Орқадаги ўриндиқлар ҳайдовчи ўриндиғидан чапроқ ва ўнгроқ томонга ўрнатилган бўлиб, йўловчилар атрофни томоша қилишлари кўзда тутилган.

Ўриндиқларнинг бундай жойлашуви оёқларни узатиш учун кенг-мўл жой инъом қилади. Бундан ташқари, электромотор ишга тушганда ва тўхтаганда орқа ўриндиқлар ўтириш ва тушишни енгиллаштириб, 90 градусга бурилади. Одатдагидан бошқача, шундайми? Ҳа, аммо ғоят қулай.

Айтиб ўтганимиздек “келажак” автомобилида тепки ва рулни кўрмайсиз. Машинани иккита жойстик бошқаради. Ижрочи механизмга drive-by-wire технологияси бўйича буйруқ берилади. Иккинчи даражали функциялар, масалан, мусиқани ёқиш, овоз ёрдамида ишга туширилади.

Японлар бу митти машина хэтчбекка яхшигина рақобатчи бўлишини каромат қилмоқда. i-TRIL машина ҳайдашдан лаззат олишни истаганлар учундир, дейди компания.

Лаззатбахш автомобилни Active Lean тизими бошқаради, муюлишда мотоцикл каби бир тарафга эгилиб бурилади.  Аммо бу автомобиль серияли ишлаб чиқариш учун жуда қимматлик қилиб харидорнинг чўнтагини чақиб олиши мумкин.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"