Toyota тез учар такси ясашга сармоя киритади

Toyota тез учар такси ясашга сармоя киритади

“Тойота” компанияси учар такси хизмати ташкил этишга киришди. Аммо лойиҳани японларнинг ўзи тузмайди. Барчасини  Калифорниядаги Joby Aviation стартапи ҳал қилади. Стартап бошламасига 100 млн доллар олди.

Япон автогигантининг хабарига қараганда, Joby Aviation беш ўринли Joby S4 учувчи аппаратини серияли ишлаб чиқармоқчи. Joby S4 бу вертолёт ва квадрокоптер омихтасидир. Ҳаво таксиси тик равишда кўтарила ва пасая олади, қолаверса юз фоиз экологик тоза транспортдир. Чунки уни заряди 240 кмга етувчи аккумуляторлардан озиқланган электромоторлар ҳаракатга келтиради.

Унинг яна бир афзаллиги шуки, оддий вертолётдан икки баробар тез учади, шовқини эса юз баробар паст.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"