"UzAuto Motors" SAP Value Award халқаро мукофотининг асосий номинациясида ғолиб деб топилди

Жорий йилнинг 7 октабр куни онлайн тарзда SAP Value Award халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва активларни бошқариш соҳасидаги «Ишлаб чиқариш 4.0» номинацияда «UzAuto Motors»да SAP S/4HANA дастурининг амалга оширилиш натижалари учун «Узавтосаноат» АЖ бош номинацияни қўлга киритди. 

SAP Value Award мукофотининг экспертлар ҳайъати «Узавтосаноат» АЖни 2021 йилда Россия ва МДҲ мамлакатлари томонидан SAPни амалга ошириш бўйича олтита энг яхши кейс орасидан танлашди. Ушбу номинацияга «Газпром Нефть», «Русполимет», «Шумахер» ва «Коммунарка» каби компаниялар даъвогарлик қилишган. 

2021 йилнинг март ойида UzAuto Motorsa'да SAP S/4HANA тизими жорий этилди. SAP базасига асосланган қарорлар бизнес жараёнларни бирлаштиришга, таъминот самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва инвентаризация даражасини пасайтиришга ёрдам берди.

SAP S/4HANA тизимини амалга ошириш натижасида ишлаб чиқаришни режалаштириш, сотиб олиш ва омбордаги захираларни бошқариш ягона тизим доирасида олиб борилади ҳамда ишлаб чиқариш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш учун барча бўлимларга онлайн тарзда тақдим этилади. Бундан ташқари, компанияда САП тизимининг жорий этилиши унинг доимий такомиллашиши ҳамда ривожланиши учун асос бўлди.

SAP Value Award – ҳар йили МДҲ мамлакатларидаги компаниялар ўртасида ўтказиладиган нуфузли мукофот бўлиб, SAP қарорларидан фойдаланиш орқали эришилган натижалар учун берилади. 2021 йилги мукофот номинациялари учун «Газпром нефть», «Касперский лабораторияси» ва бошқа МДҲ мамлакатларининг йирик компаниялари иштирок этмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#UzAutoTrailer