"UzAutomotors" бир қатор қоидбузарликлар аниқлангани учун Намангандаги дилерлик фирмаси билан шартномасини бекор қилди.

"UzAutomotors" АЖ  "Дўстлик Автотеххизмат" МЧЖ билан дилерлик келушувидаги бир қатор қоидабузарликлар сабаб шартномани бекор қилганлигини маълум қилади. 

"Uzautomotors" АЖ томонидан сентябрь ойида Наманган шаҳрида жойлашган "Дўстлик Автотеххизмат" МЧЖда ўтказилган мониторинг натижасида Дилер корхонаси томонидан тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳамда дилерлик келишувининг қатор бандларининг қўпол равишда бузилиш ҳолатлари аниқланди. 

Шунингдек, корхона фаолияти давомида   қонунбузарлик аломатлари мавжудлиги аниқланди ва ушбу ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий баҳо берилиши учун маълумот тақдим қилинди.

"Дўстлик Автотеххизмат" МЧЖ ва мижозлар ўртасида тузилган шартномалар бўйича Дилер корхонанинг мижозлар олдидаги мажбуриятларини Компания ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини кафолатлайди.

Компания Дилерлик тармоқлари фаолиятида йўл қўйилаётган камчилик ва қоидабузарликларни аниқлашда давом этади, - дейилади "UzAuto" хабарида.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#GM Uzbekistan