"UZAUTOMOTORS" ТОЖИКИСТОНДА "CHEVROLET" БРEНДИНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ

LESINVEST компаниянинг расмий дистрибютори сифатида Тожикистонда Чевролет сегментациясидаги автомобилларни сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни бошқариб боради.  Бу ҳақда "UZAUTO" хабар берди. "Chevrolet" автомобилларининг қулай нархи ва сифат борасидаги устунлиги туфайли LESINVEST мавжуд сегментларнинг мамлакат бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаши ҳамда сотувини кўпайтиришни мақсад қилган. Бу борада, LESINVEST дилерлик хизмати фаолиятини янада яхшилаш ва рақобатбардошлиликни ошириш мақсадида Chevrolet Spark, Cobalt, Nexia ва Lacetti автомобилларининг сотуви учун мамлакатдаги етакчи банклар билан ҳамкорликда кредит дастурини ишга туширишни режалаштирмоқда.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Chevrolet