Венгер стартапи ёрдамида ҳар қандай машинани ҳайдовчисиз автомобилга айлантириш мумкин

Венгер стартапи ёрдамида ҳар қандай машинани ҳайдовчисиз автомобилга айлантириш мумкин

Атиги олти минг доллар эвазига оддий шаҳар автомобилига автоном тизим ўрнатиш мумкин, дейди венгриялик мутахассислар. Венгерларнинг AImotive стартапи қиммат лидарлар ва компютер-кўзлар ўрнини алмаштирмоқчи.

Қачонки харитаси ҳали юкланмаган янги жойда ҳаракатланишга тўғри келса, сунъий идрок ва камералар фойда беради. Аммо бу технологиянинг ҳам ўз нуқсонлари ҳам бор, масалан қор-ёмғирда автопилот яхши мўлжал ололмайди.

Венгер стартапидан фойдаланган машина оддий автомобиллардан фарқланмайди, фақат юкхонасида айрим қурилмалар жойлашади.

AImotive мутахассислари машинани кўчада юришга ўргатувчи автомобиль симуляторини таклиф қилмоқда. Янги технология синаб кўрилди, аммо полигонда тест ўтказишга уларнинг лицензияси йўқ. Бироқ ер остидаги автотураргоҳга жойлаш мобайнида автоном тизим синовдан яхши ўтди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"