Харидорлар Cаптива 5 учун пул маблағлари ва компенсацияни олишади

Харидорлар Cаптива 5 учун пул маблағлари ва компенсацияни олишади

УзАуто Моторс АЖ Chevrolet Captiva 5 автомобилини етказиб бериш бўйича бекор қилинган шартномаларнинг маблағларини  қайтаради ва компенсацияни амалга оширади.

Баёнотда мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этилиши ҳақида келтирилганди.

Эслатиб ўтамиз, УзАуто Моторс АЖ компанияси 2021 йилнинг 20 ноябрь санасида Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тўхтатилгани ҳақида расмий баёнот берганди.

Chevrolet Captiva 5 автомобили бўйича жами 461 та шартнома пули тўланган. Айни пайтда, 207 нафар харидор  Чевролет Cаптива 5 автомобили ўрнига бошқа автомобилни олишга қарор қилишди, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилиши учун ариза билан мурожаат қилганлар ва аллақачон пулларини қайтариб олишган. 41 нафар мижозлар кечаги кундан бошлаб  компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олишди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Captiva