Хитойлар 1990- йиллардаги Alfa Romeo базасида флагман седанини ишлаб чиқди

Хитойлар 1990- йиллардаги Alfa Romeo базасида флагман седанини ишлаб чиқди

Хитойнинг GAC (Guangzhou Automobile Group Co.) компанияси конструкцияси 1990- йиллар охиридаги Alfa Romeo 166 технологияси асосида ишлаб чиқилган Trumpchi GA8 флагман (қимматбаҳо) седанини намойиш қилди. Янги автомобиль Ханчжоуда ўтказиладиган “Катта йигирматалик” (G20 давлатлари таркибига кирувчи мамлакатлар) раҳбарларининг сентябрдаги мамлакатлар етакчилари саммитига тайёргарлик муҳокама қилинадиган учрашувнинг расмий автомобили бўлди.

GAC компанияси Fiat концернидан платформани 2008 йилда харид қилган эди. Ушбу шассидан Trumpchi GA6 ва GA5 моделлари бунёд этилди.

Седан асосида Alfa Romeo 166 ва Lancia Thesis ётган олд ғилдираклари илдамловчи “Фиат” платформасининг модернизацияланган талқини устига бунёд этилди. Қимматбаҳо GAC автомобилининг узунлиги 5003 миллиметр бўлса, кенглиги – 1910 миллиметр, баландлиги – 1508 миллиметр, ғилдираклар базасининг ўлчами эса 2907 миллиметрни ташкил этади. Машина осмалари ўртасидаги масофа Trumpchi GA8 да Alfa Romeo 166 га қараганда 20 сантиметр кўпроқ.

Флагман русум 1,8 ва 2,0 литр ҳажмли бензинли турбомотор билан таъминланган бўлиб, улар қуввати 177 ва 197 от кучига тенг. Ҳар икки двигатель олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси билан жуфтликда ҳаракатланади.

Седаннинг орқа ўриндиқлари иккига ажратилган бўлиб, чарм билан қопланади. Уч даражали иқлим-назорат тизими, ёруғлик диодли асосий чироқлар, панорамали том ва 10,1 дюйм экранли мультимедия системаси билан ҳам таъминланган.

Моделнинг оммавий тақдимоти Пекин автосалонида бўлиб ўтади. Модел нарзи 180 минг юан (тахминан 28 минг доллар) атрофидани ташкил этади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!