Ягона нусхадаги Porsche 959 савдога қўйилди

Ягона нусхадаги Porsche 959 савдога қўйилди

Classic Trader эълонлар сайтида ўз синфида ягона бўлган Porsche 959 Cabriolet спорткари савдога қўйилди. Ушбу усти очиқ автомобиль моделни ралли пойгаларида иштирок этишга тайёрлаш даврида ишлаб чиқилган такомиллашган машиналар базасида терилган эди. Бу ҳақда Top Gear нашри хабар бермоқда.

Porsche 959 спорткари 1983 йилда истисно тариқасида пойга автомобили сифатида тақдим этилган эди. Сўнгра у такомиллаштирилган қимматбаҳо автомобилга айлантирилди. Спорткар 1986 йилдан Париж-Дакар ралли-рейдида қатнашиб, турли босқичларда биринчи, иккинчи ва олтинчи ўринларни қўлга киритган.

Аввалига купе бўлган автомобиль 1998 йилда немис автобанида аварияга учраганидан сўнг унинг кузов ва том қисмига жиддий зиён етади. Пачоқланган спорткар Auto Becker компанияси томонидан сотиб олиниб, тўлиқ қайта тикланади, бироқ унинг том қисми кесиб олиниб, ўрнига йиғилувчи юмшоқ устки қисм ўрнатилади.

Сўнгра спорткар Франкфуртском автосалонида АҚШлик автоколлекционерга уч миллион немис маркаси (ҳозирги пул билан 1,5 миллион евро)га сотиб юборилади. Ҳозирга қадар машина 8100 километр масофани босиб ўтган.

Porsche 959 2,9 литр ҳажмли 450 от кучига эга твин-турбо двигатель билан таъминланган. Спорткарнинг вазни 1540 килограмм бўлиб, кузовини тайёрлашда енгил материаллар(алюминий, арамид, кевлар)дан фойдаланилган. Турган жойидан “юз”га чиқиши учун спорткар 3,9 сония сарфлайди. Энг юқори тезлиги соатига 317 километрни ташкил этади.

Автомобиль нархи фақатгина “сўров бўйича” ошкор этилади. Тахминий нархи бир миллион евродан кам эмас.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!