“Ягуар” E-Pace кроссоверини кўрсатди

“Ягуар” E-Pace кроссоверини кўрсатди

F-Pace кроссоверининг муваффақиятидан илҳомланган “ягуар”чилар унинг “кичик ука”сини ҳам дунёга келтириб қўя қолди. “Кичик ука” номи E-Pace. У BMW X3 ва X4лардан кўра ихчамроқ, бироқ BMW X1га қараганда басавлат.

Олд чироқлари ва ён ойналари Jaguar F-Typeга монанд ишланган. Интерьери бир қарашда F-Pace ва “Ягуар”нинг бошқа енгил русумларидан фарқланмайди, аммо айрим оригиналликларга эгадир.

E-Paceнинг двигатели кўндаланг ўрнатилган. Унинг қуввати 150дан 300 от кучигача.

Янги кроссовернинг олд ойнаси, рули ва олд ўриндиқлари иситилади. Қўшимча тўлов эвазига матрицали диодли фаралар, рангли проекцион дисплей, панорамали том, иситилувчи орқа ўриндиқлар, пиёдалар учун хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозлаб берилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"