Яна тўй кортежлари масаласи: ярим йилда 30та жарима

Яна тўй кортежлари масаласи: ярим йилда 30та жарима

 

Тошкент шаҳар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари йилнинг бошидан бери 30та тўй кортежини жаримага тортган, деб ёзмоқда Подробно.уз.

Бу ҳақда ИИВ “Автомобилларнинг ҳаракатига халақит берувчи тўй кортежлари ҳам йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан жаримага тортилади. Жорий йилнинг бошидан бери 30тага яқин кортежга йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилди”, дейди.

Тўй кортежи 

Бу кортежлар орасида Ёшлар иттифоқи вакиллари уюштирган кортеж бормиди, деб савол қўйгинг келади? Ахир, улар ҳам йўл қоидасига хилоф равишда ойналардан гавдасини чиқариб олганди.

Ёшлар иттифоқи кортежи 

Олти ой мобайнида Тошкентда 396 554та жарима расмийлаштирилган, улардан 97 174таси оғир қоидабузарликлар учун. Шунингдек, йўловчи ташиш қоидалари бузилишига оид 43 496та ҳолат аниқланган. 4 462та ҳолатда ҳайдовчи машина бошқараётиб телефон ишлатгани кузатилган. 23 163та ҳолатда  рухсат этилган тезликдан ошириш ҳолатлари қайд этилган. Машинани маст ҳолда бошқарувчилар билан боғлиқ 3 040та ҳолат аниқланган бўлса, 9 070 марта автотураргоҳга жойлаш қоидалари бузилган. 6 701 нафар ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқаргани маълум бўлган.

(фотосурат вести.уз сайтидан)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"