“Яндекс.Такси”нинг ҳайдовчисиз автомобили синовдан ўтди (видео)

“Яндекс.Такси”нинг ҳайдовчисиз автомобили синовдан ўтди (видео)

Яндекс.Такси ишлаб чиқаётган ҳайдовчисиз автомобиль прототипи Москва шаҳрида синаб кўрилди. Унинг рулида синовчи ҳайдовчи ўтириб автоматик ражимда бир неча км йўл босди. Синов мобайнида ақлли машина мустақил равишда ўнг ва чапга бурилди, пиёдаларни ўтказиб юборди, тор кўчада тўхтаб турган автомобилларни айланиб ўтишни ҳам уддалади. 

Эслатиб ўтамиз: “Яндекс” компанияси мазкур прототипни май ойининг охирида кўрсатган эди. Синов учун Toyota Prius автомобили танланган. Компанияда бундан ташқари Kia Soul автомобили ҳам бор.

Иккала машина ҳам камералар билан жиҳозланган. Ақлли автоомбиль ўрнатилган дастур ёрдамида объектлар ва одамларни танийди, йўл белгилари ва чизиқларини “тушунади”. Стереокамералар объектгача масофани ўлчашга қодир. Автомобиль томига ўрнатилган лидар эса лазер нури ёрдамида атрофни сканерлаб боради.

Carzone.uz “Яндекс.Такси” Ўзбекистонда ишга таклиф қилаётганлиги ҳақида хабар берган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"