Янги Chevrolet Captiva олиш учун шартномадаги нархидан кўпроқ пул тўлаш керакми - "UzAuto Motors" муносабат билдирди

Янги Chevrolet Captiva олиш учун шартномадаги нархидан кўпроқ пул тўлаш керакми -

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган машинага шартнома тузилгандан сўнг унинг нархи ошиши мумкинлиги ҳақидаги мишмишларга компания муносабат билдирди.

Компания матбуот хизмати қуйидагича жавоб қайтарди:

Янгиланган Chevrolet Captiva автомобили учун шартнома тузиш бошлангандан сўнг, ижтимоий тармоқларда шартномадаги автомобиль нархи ўзгариши мумкинлиги тўғрисида келтирилган  бир банд  муҳокамага қўйилди. 

 Келтирилишича, бизнинг компания, 2019 йилдаги келишувни бузган ҳолда, яна шартномага етказиб берилган автомобиль учун нархнинг ошиши мумкинлиги тўғрисидаги бандни қайта киритган. 

Компания шартномада бир томонлама нархларни ошириш ҳақида ҳеч қандай банд йўқлигини расман эълон қилади. 

Шартноманинг 2.4 банди  ҳозиргидек каби илгари ҳам бўлган. Ушбу бандда келтириладики, қўшимча тўлов фақатгина автомобиль комплектацияси ўзгаргандагина амалга оширилади. Бундан кўриниб турибдики, хабар муаллифлари ушбу банд шунингдек, шартноманинг навбатдаги бандлари билан  тўлиқ танишишмаган. 

 2.4.1 ва 2.4.3 бандларига кўра, агар  комплектация эълон қилингандан фарқ қилса, харидор  тўловни қайтариш шарти билан автомобиль харидидан воз кечиши ёки уни алмаштириш ҳуқуқига эга. 

 2.4-банд автомобиль комплектацияси ўзгариши мумкин бўлган вазиятларда мижоз учун бир нечта таклифларни тақдим этади. Ушбу шартномада Харидор ҳуқуқлари ҳимояланган, ва, агар мижоз қўшимча тўлов қилишни хоҳламаса, унда ҳар доим танлов ҳуқуқи бўлиб: у харид қилишдан воз кечиб, пулни қайтариб олиш ёки автомобилни мос келадиган модификацияга алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек "UzAuto Motors"  шартномага мувофиқ келтирилган компонентларга кўра автомобиль нархи ошмаслигини эслатиб ўтади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Chevrolet