Янги Jaguar F-Type SVR суперкари Женевада расман намойиш этилади
Инглизларнинг Jaguar компанияси F-Type SVR спорт автомобилини Женевада тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда. Компания янги спорткар таърифида бир сўз айтгани йўқ, шу йўл билан мухлислар иштиёқини чўғлантирмоқда. Аммо инсайдерлар (корхона ичкарисидаги манбалар) етказишига кўра, машина “тажовузкор” қиёфада бўлади. Беш литрли двигатель ўрнатилади. F-Type SVR русуми тўғрисида бошқа маълумот йўқ. Аввалроқ интернет тармоғида автомобилга гибрид мотор жойланиши ҳақида хабар тарқалган эди, аммо бу маълумот расман тасдиғини топмади.