Янги Jaguar XJ ҳашамдор гибридга айланади

Янги Jaguar XJ ҳашамдор гибридга айланади

Jaguar компанияси раҳбарияти XJ седани ўрнини эгаллайдиган қимматбаҳо модел концепциясини аниқ белгилаб олди. Ўта ҳашамдор машина V6 двигатели базасида ишлаб чиқилган янги авлод гидрид қувват қурилмаси билан таъминланади. Бу ҳақда Autocar нашри ўз ахборот манбасига таяниб хабар қилди.

Янги автомобиль уч йилдан сўнг савдога чиқиши кутилмоқда. Прототип премьераси эса 2018 йили – асл Jaguar XJ седани ишлаб чиқилганига ўн беш йил тўлиши муносабати билан ўтказилади.

Autocar суҳбатдоши маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ой ичида британ маркасининг топ-менежерлари ўртасида бўлғуси XJ истиқболлари борасида мунозаралар ўтказилган. Жумладан, седанни суперйўлтанламасга айлантириш масаласи ҳам кўтарилди. Айримлар эса лойиҳа иқтисодий жиҳатдан бесамар эканини далил сифатида келтириб, катта ҳажмли седандан бутунлай воз кечишни ҳам таклиф қилиб чиқишди.

Бироқ “Ягуар”раҳбарияти компаниянинг флагман модели йўлтанламас эмас, балки седанлигича қолиш керак, деган қарорга келди. Мазкур қарорнинг қабул қилишинишига янги Mercedes-Benz S-Class ва инновацион BMW “еттилиги” эришаётган муваффақиятлар ҳам сабаб бўлди.

Янги Jaguar XJ асосида модернизацияланган алюминли D7 платформаси ётади. Модель мутлақо янгидан қурилган Ingenium оиласига мансуб олти цилиндрли гидрид мотор билан таъминланади. Ушбу двигатель ҳам бензин, ҳам дизель ёнилғиси билан ҳаракатга келади.

Янгиланган Jaguar XJ седанининг сўнгги авлоди 2015 йил ёзида тақдим этилган эди. Седанга ўрнатиладиган моторлар сафи 240 от кучига эга икки литрли, 340 от кучига эга уч литрли ҳамда беш литр ҳажмга эга 510 ва 540 от кучини мужассам этган V6 двигателларидан иборат. Шунингдек, модел учун 300 от кучига тенг V6 дизель двигатели ҳам танланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.