Янги Volkswagen Poloдан кроссовер-кабриолет тайёрланади

Янги Volkswagen Poloдан кроссовер-кабриолет тайёрланади

Volkswagen кўпчиликка нотаниш паркетникнинг ташқи қиёфасини патентлади.

Жорий йилнинг баҳорида Volkswagen Женева автосалонида T-Cross Breeze нишона нусхасини кўрсатганди. Немис концерни раҳбарияти агар кроссовер-кабриолет омманинг таъбига ёқса, серияли ишлаб чиқарилишини айтган.

Испанларнинг Motor нашри намойиш қилган тасвирга қараб режа амалга оширишга киришилганлигини билса бўлади. Демак, янги “кабриокроссовер” шунақа кўринишда ишлаб чиқарилади.

“Фолксваген”нинг очиқ кузовли кроссоверини 2018 йилда кўришимиз мумкин. Таъкидлаш лозимки, кабриолет-кроссовер автосаноатда жуда кам учрайдиган машина туридир.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"