Йиқилиб тушмайдиган мотоцикл тайёрланди (видео)

Йиқилиб тушмайдиган мотоцикл тайёрланди (видео)

Гавайи оролларида жойлашган Thrustcycle компанияси тинч тик турганда йиқилиб кетмайдиган гироскопли электромотоцикл тайёрлади.

Энди мотоциклчилар икки ғилдиракли транспортини бирор жойга тираб қўйиш даҳмазасидан қутулди. GyroCycle маховикида ҳосил қилинадиган гироскопик эффект ҳисобига йиқилиб тушмайди. Ўзини мувозанатлаш ҳодисаси йўлда мотоциклнинг турғунлигини оширади, бошқариш осонлашади.

Мотоциклнинг ички ёнув двигатели йўқ, электр билан ҳаракатланади. Соатига 120 км тезликда юриши мумкин. 8,5 кВт⋅соатли батареясининг 130 км йўл босишга етарли қуввати бор. Бу кўрсаткич шаҳар шароитида етарли.

Мотоцикл келаси йилдан 20 минг доллар нархда сотувга чиқарилади. Ишлаб чиқариш оширилганда нархни пасайтиришга Thrustcycle компанияси ваъда беряпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"