“1” рақами 5 млн долларга сотилди

“1” рақами 5 млн долларга сотилди

БААнинг Шаржа амирлигида ўтказилган кимошдида 1,3 мингдан ортиқ одам қатнашди. Унда “12”, “22”, “50”, “100”, “333”, “777”, “1000”, “2016”, “2020” ва “99999” сингари “чиройли рақам”ларнинг элликдан ортиғи савдога қўйилди. Энг қиммат баҳода сотилган рақам “бир” бўлди.

Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилувчи тадбиркор Ориф Аҳмад ал Заруний “1” рақами учун 4,9 млн долларга яқин пул тўлашга рози бўлди.

Пулдор тадбиркор фақат шу рақам учун кимошдига келгани, ҳаётдаги шиори “ҳамиша биринчи рақамли бўлиш” эканлиги ва шу рақам учун сўраганларини беришга тайёрлигини ОАВга гапириб берди. Биринчи рақамнинг савдоси 272 минг доллардан бошланди.

2008 йилда яна бир бойвачча Саид Абдул Ғаффор Қурий “1” қайд қилиш рақами учун 14,5 млн доллар тўлаган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"