1 январдан Ўзбекистонда бензиндан фойдаланганлик солиғи оширилди

1 январдан Ўзбекистонда бензиндан фойдаланганлик солиғи оширилди

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига биноан, 2017 йил 1 январидан транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғисидан фойдаланганлик солиғи 130 сўмга оширилиб, 1 литрга 465 сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда, деб ёзади Sof.uz.

Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газдан фойдаланганлик солиғи ўзгаришсиз қолиб, 230 ва 275 сўмни ташкил қилди.

1 январдан транспорт воситалари бензин ва дизель ёқилғиси истеъмоли учун солиқ 130 сўмга (335 сўмдан 465 сўмга) ошди. Солиқнинг янги ставкаси Ўзбекистон Президентининг 27 декабрдаги қарори билан тасдиқланди.

Солиқ ставкаси ошганига қарамасдан, бензиннинг чакана нархи, йил аввалида автомобиль ҳайдовчилари гувоҳ бўлганидек, ўзгаришсиз қолди. «Ўзнефтмаҳсулот» компаниясидан «Газета.uz»га изоҳ берилишича, солиқ бензиннинг октябрда белгиланган ягона нархига киритилган.

Айни пайтда, бир литр дизель ёқилғиси нархи янгиланган солиқ ставкаси ҳисобга олинганида 130 сўмга ошиб, эндиликда аввалги 2245 сўм ўрнига 2375 сўмни ташкил этмоқда.

Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газ исътемолига солиқ ставкалари эса ўзгаришсиз қолган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.