10 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олди

10 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олди

Sputnik Ўзбекистон сайтининг ёзишича, янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олганларнинг сони 10 мингдан ошди.

Тошкент Ички ишлар бош бошқармасининг ахборотида 1977 нафар фуқаро янги гувоҳнома олгани ва 8404 нафар фуқаро эски гувоҳномасини янгисига алмаштиргани келтирилган.

Ҳозир мазкур ҳайдовчилик гувоҳномалари Чилонзор, Юнусобод, Сирғалидаги бўлимларда ҳамда “Файзобод” мавзеидаги қайд этиш ва имтиҳон топшириш бўлимида берилмоқда.

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасининг махсус ҳимоя воситаси ва NFC электрон белгиси бор. Унинг ёрдамида симсиз алоқа ўрнатса бўлади. Унда жисмоний шахснинг махсус идентификацион рақами, юридик шахсларникида эса солиқ тўловчининг идентификацион рақами сақланади.

Янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 31 декабригача кўнгилли равишда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш мумкин. 2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабригача эса мажбурий тартибда алмаштирилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"