100 кмга 2,2 литр

100 кмга 2,2 литр

Украиналик автоҳаваскорлар йиллик раллини ўтказишди. Мусобақа мақсади энг тежамкор автомобилни аниқлаш эди. Украин авто янгиликлари нашри хабарига кўра Peugeot Ecorally номли машинанинг ўртача сарфи 100 кмга 2,2 литр дизель ёнилғисини ташкил этди.

Ралли ўтказишдан реклама мақсади ҳам кўзланган. Бунда 1,6 литрли турбо дизель двигателли Peugeot 301, 208 ва 308 моделлари ҳам қатнашди. Ралли йўналишини Киевда бошлаб, Одессагача боришди, кейин яна Киевга қайтишди. Бу йилги натижа ўтган йилгидан 0,3 литрга фарқ қилади. Албатта, Peugeot автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг хизматини таъкидлаб ўтиш ўринли, француз инженерлари машинанинг кучидан ташқари ёнилғи тежамкорлигига ҳам эътибор қаратмоқдалар.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"