2015 йилда Жанубий Кореяда гибрид автомобиллар сотиш рекорди янгиланди

2015 йилда Жанубий Кореяда гибрид автомобиллар сотиш рекорди янгиланди

Жанубий Кореяликлар ўтган йилда 39 минг гибрид автомобиллар харид қилишган. Бу ҳақда Корея автоимпорт ва дистрибюторлик уюшмаси хабар қилди.

“Бу кўрсаткич 2012 йилдаги 38,3 минг гибрид автомобиллар сотилганлиги рекордини янгилади”, деб қайд қилади уюшма. Экологик тоза автомобиллар савдоси тобора қизиб бормоқда. 2008 йилда 1070тагина гибрид сотилгани билан ўтган йилги кўрсаткични солиштирсак, қисқа муддат ичида ўнлаб баробарга ортганини кўрамиз.

Хусусан, ўтган йилда 22,6 мингта Hyundai Motor, 9 мингта Toyota Motor, 6,5 мингта Kia Motors гибрид автомобиллари харидорини топган. Қолган автомобиллар чет эл компаниялари ҳиссасига тўғри келади.

Кузатувларга кўра нефть ва ёнилғи нархи тушган вазиятда харидорлар нархи баланд гибрид автомобилга майл билдирмоқда. Экспертлар бу ҳолни глобал иқлим ўзгаришига қарши курашга инсонларнинг онгли равишда ҳисса қўшиш истаги, деб баҳолашмоқда. 2016 йилда 50 мингдан ортиқ “гибрид” сотилиши башорат қилинмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#гибрид

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"