2016 йилда йўлларни таъмирлашга Ўзбекистон 2,8 трлн сўм сарфлайди

2016 йилда йўлларни таъмирлашга Ўзбекистон 2,8 трлн сўм сарфлайди

Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл жамғармаси келгуси йили автомобиль йўллари, кўприклар ва кесишган йўл устидан ўтказиладиган йўлларни қуриш, қайта қуриш ва таъмирлашга 2,8 трлн сўм ажратади, деб хабар беради sputniknews-uz нашри. 900 млрд сўмдан ортиқ маблағ умумий фойдаланиш йўлларини таъмирлаш ва асрашга сарфланади. Ушбу участкалар узунлиги 118 кмдан ортиқроқ. 100 млрд сўмга йўл техника паркини янгилаш, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш мўлжалланган.

“Ўзавтойўл” Давлат акционерлик компанияси маълумотига кўра, ўзбек йўл қурувчилари кўприк, замонавий автомагистраль, йўл кесишмалари қуриш техникасини пухта эгаллади. Қурилиш ишларида етакчи ғарб мамлакатларининг замонавий йўл-қурилиш техникалари қўлланмоқда. Бу воситалар билан йўлларга асфальт-бетон ва цемент-бетон қопламалари ётқизилмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташишнинг асосий ҳиссаси автомобиль йўлларига тўғри келади. Жами ташиладиган юкларнинг 85 фоизи ва йўловчиларнинг 95 фоизи автойўллар орқали етказилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"