2017 йил охирига бориб етти ўриндиқли Lexus RX чиқарилади

2017 йил охирига бориб етти ўриндиқли Lexus RX чиқарилади

Шу кунларда Нью-Йорк автосалонида бўлган Lexus бош директори Lexus RXнинг етти ўринли кроссовери устида ишланаётганлигини тасдиқлади.

Бензин нархи пастлагани сари АҚШда йирик машиналарга, хусусан, кроссоверларга талаб ошяпти. Lexus RX эса бу сегментнинг бозори чаққон автомобилларидан биридир. Йилига юз минглаб Лексус харидорга етказилади.

Ҳозирги кунда кроссовер ишқибозлари етти ўриндиғи бор Acura MDX, Infiniti QX60 ва Volvo XC90 автомобилларига майл билдирмоқда. Агар Лексуснинг етти ўриндиқли модификацияси ишлаб чиқарилса, марка улар билан бемалол рақобатга кириша олади.

Бош директор сўзларига кўра, келгуси йили ишлаб чиқариладиган кроссовер олдингиларидан кўп фарқ қилмайди. 3,5 литрли бензинли V6 двигатель ўрнатилади, унинг қуввати 300 от кучига тенг. Гибрид мотор билан ишлаганда эса 313 от кучига етади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"