2017 йилда Ford Fiesta янги авлодини қарши оламиз

2017 йилда Ford Fiesta янги авлодини қарши оламиз

Йилнинг охирига қадар янги Фиестани яратиш ишлари якун топади.

Янги авлод русумининг ташқи қиёфаси Focus ва Mondeoларга монанд тарзда ишланади. Компания ичкарисидаги манбаларга асосланиб бу хабарни OmniAuto нашри келтирмоқда.

Автомобиль аввалги версияларидан кўра кенгроқ бўлади. Янги моторлар ўрнатилади: бир литрли, уч цилиндрли EcoBoost ва 1,5 литрли TDCi дизель мотор.

Аввалроқ, янги Ford Fiesta русумнинг 40 йиллигига бағишлаб 250 от кучига эга қилиб ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар тарқалган эди. Инсайдерлар ушбу русум тўла узатмали бўлиш эҳтимолини айтмоқда.

Янги Фиестанинг юз очди маросими Лос-Анжелес автосалонида ноябр ойида ўтказилиши эҳтимоли юқори.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Ford Fiesta

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"